Путин ва Алиев ШҲТ саммитида музокара ўтказмади

Yangiliklar  ●  3 months ago

Хитойдаги саммитда икки давлат президентлари фақат қўл бериб кўришди. Путин ва Алиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтмади, деди Путиннинг матбуот котиби Песков.

Россия ва Озарбойжон президентлари Владимир Путин ва Илҳом Алиев Хитойда бўлиб ўтган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида икки томонлама учрашув ўтказмади. «Улар бир-бирлари билан саломлашди, қўл бериб кўришди, лекин бу сафар ҳеч қандай мазмунли мулоқот бўлмади», — дея тасдиқлади Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

3 сентябр, чоршанба куни интернетда Путиннинг Алиев бўлган хонага кириб, саломлашаётгани ва бошқа меҳмонларга мурожаат қилгани акс этган видео пайдо бўлди.

Президентлар ўртасидаги алоқалар Москва ва Боку ўртасидаги кескинлик фонида диққат марказида бўлди. Россия делегацияси аъзоларига икки томонлама музокаралар бўладими, деган савол бир неча бор берилган. Песков буни истисно этмаганди.

«Умид қиламизки, улар эртага ШҲТ йиғилиши доирасида учрашиш имкониятига эга бўлади», — деди у 31 август куни.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...