Тошкент вилоятида 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Ўзэнергоинспекция Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.

Унда, Янгийўл туманида якка тартибдаги тадбиркор «Х.М.»га қарашли текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 3 миллиард 78 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...