
Вазирлар Маҳкамасининг “Аграр соҳани механизациялашни давлат томонидан рағбатлантиришни рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат қишлоқ хўжалиги техникалари ва ерларни текислаш учун автоматлаштирилган агрегатларни харид қилишда давлат субсидияларини тақдим этиш жараёнини рақамлаштириш, шу орқали бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлашга қаратилган.
Давлат субсидияларини олиш жараёнининг барча босқичлари – ариза топширишдан то тасдиқланишигача – рақамли муҳитга ўтказилади. Аризалар фақат Subsidiya.mf.uz махсус ахборот портали орқали қабул қилинади. Бу эса жараённи очиқ, шаффоф ва фойдаланувчи учун қулай қилади, шунингдек, маъмурий юкламаларни камайтиради.
Субсидия олиш тартиби тўлиқ бепул. Ҳар бир ариза берувчига битта техника бирлигини харид қилиш учун бир марта субсидия берилади.
Субсидиялар қуйидаги харажатларни қисман қоплайди:
Субсидияларни бошқариш жараёнида самарадорлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида Subsidiya.mf.uz портали қуйидаги асосий давлат ва соҳавий ахборот тизимлари билан интеграция қилинади:
Жараёнда иштирок этаётган ҳар бир вазирлик ва идора интеграция қилинган тизимлар орқали узатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.