
Пойтахтнинг Олмазор туманида содир этилган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди.
2025 йилнинг 5 сентябр куни соат 23:00 ларда Олмазор тумани, ТҲАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Lacetti русумли транспорт воситаси, Tracker русумли транспорт воситаси ва Lacetti русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Tracker автомашинаси ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.