Яшнобод туманида автомобил ёниб кетди

Yangiliklar  ●  2 months ago

Яшнобод туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

6 сентябр куни соат 18:44 да  Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси 5-б уй олдида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:50 да етиб бориб, ёнғин соат 18:54 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...