Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Yangiliklar  ●  2 months ago

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28…+38 даража атрофида бўлади.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Душанба куни кундузи Тошкент вилоятида айрим жойларда ва 12 сентябр, жума куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари +15…+20 даража, кундуз кунлари +28…+33 даража атрофида, жанубда +35…+38 даражагача бўлади.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

8–10 сентябр кунлари Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанба кундузи ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3–6 метр/сония тезликда эсади, 8 сентябрда баъзи жойларда 8–10 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечаси +18…+20 даража, кундузи +30…+32 даража бўлади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...