Андижонда Nexia юқори тезликда мопед ва велосипедчини уриб юборди

Yangiliklar  ●  2 months ago

Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 4 сентябр куни Қўрғонтепа тумани Хонкўча маҳалласи ҳудудидан ўтган D-137 “Тешиктош-Ойим Қўрғонтепа-Ёрқишлоқ” автомобил йўлининг 48-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

1996 йилда туғилган ҳайдовчи А.Қ. ўзининг бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасини Қўрғонтепа йўналишида бошқариб келиб, тартибга солинган чорраҳада светофорнинг “қизил” чироғида ҳаракатланиб ўтиб, чорраҳанинг чап томонидан чиқаётган мопед билан тўқнашув содир этиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четида ҳаракатланиб келаётган велосипед ҳайдовчисини ҳам уриб юборган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, мопед ҳайдовчиси Ш.А. ҳамда велосипед ҳайдовчиси Б.Н. енгил тан жароҳати олиб, Қўрғонтепа тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қоидабузарга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо чораси кўрилиши таъминланади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...