
ФВБ қутқарувчилари махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқарони соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушишган.
Тошкент шаҳрида ФВВ қутқарувчилари томонидан оғир вазиятда қолган фуқарога ёрдам берилди.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, 13 сентябрь куни соат 07:33 да Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи фуқаро иссиқлик станцияси минорасига чиқиб, қайтиб тушолмаган.
Шундан сўнг ушбу ҳолат бўйича «112» тизими орқали ФВБга хабар берилган.
Хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқарони соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушишган.