Ўзбекистонда бутун дунёдаги ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорларни бирлаштирувчи Birinchi бизнес-клуби очилди

Yangiliklar  ●  3 weeks ago

Birinchi’нинг имтиёзли резидентлари 14 та мамлакатдаги тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имкониятини берувчи мобил иловадан фойдалана оладилар.

18-октябрда Тошкентда Birinchi Business Club – ўзбекзабон тадбиркорлар учун янги ҳамжамиятнинг очилиши маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистондаги етакчи брендларнинг вакиллари жам бўлдилар.

Akfa ва Artel асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Korzinka кузатув кенгашининг аъзоси Алишер Ҳошимов, Office Market, Dekos va Mfaktor ҳаммуассиси Ҳасан Мамасаидов, Oqsaroy Group бизнесни ривожлантириш бўйича директори Жамил Мақсудий, B. A. Holding молиявий директори Гулинур Абдуллаева фахрий меҳмонлар бўлишди. Очилиш маросимида, шунингдек, Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг раиси Даврон Ваҳобов ҳам қатнашди.

Birinchi – бу, аввало, янги ғоялар ва илҳом манбаидир. Бу – турли соҳалардаги фаол ва тажрибали тадбиркорлар билан танишиш, улардан янги билимларни ўрганиш имконияти. Мен доим янги ечимлар излайман, ўсиш ва тажриба алмашишга очиқман. Клубда ўзаро ишонч, ҳурмат ва ишга қизиқиш муҳити ҳукмрон. Шу жиҳатдан, Birinchi мен учун такомиллашув, қўшма лойиҳалар, фикр алмашиш ва манфаатли мулоқот майдончасига айланишига ишонаман,- дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Asaxiy ҳамасосчиси, Birinchi Business Club резиденти Фарҳод Аллаев.

Birinchi клубига Арсен Длянчев ташаббуси билан асос солинди. Унинг ўзбекзабон бизнес-ҳамжамият яратиш ғоясини Yard Business Club резидентлари қўллаб-қувватладилар ва лойиҳа ҳамасосчилари бўлдилар. Клуб амбассадори эса, Лазиз Адҳамов бўлди.

Асосчиларнинг сўзларига кўра, Birinchi – бу шунчаки бизнес-клуб эмас, балки учта амалий ҳамжамият жамланган экотизимнинг бир қисмидир:

  1. Yard Business Club — ўрта ва йирик бизнес учун;
  2. Boost Business Club — топ-менежерлар ва бошловчи тадбиркорлар учун;
  3. Birinchi Business Club — ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорлар учун.

Ушбу экотизимга яна Халқаро бизнес-клублар Алянси ҳам киради, у 14 та мамлакатни қамраб олади ва 3000 дан зиёд тадбиркорлар ва инвесторларни бирлаштиради.

Birinchi, авваламбор, оқилона муҳитни тақдим этади. Бу сизнинг қадриятларингиз, манфаатларингиз ва интилишингизга хайрихоҳ бўлган тадбиркорлар ҳамжамиятидир. Клубда кўплаб тадбирлар ўтказилади, улар манфаатли алоқалар ўрнатиш ва ўсиш нуқтасини топиш имконини беради. Бу – ривожланишда ва бизнесни кенгайтиришда ёрдам берувчи муҳитдир, – деди B&B қаҳвахоналар тармоғининг эгаси, Birinchi Business Club резиденти Жаҳонгир Умаров.

Яқин уч йилда Birinchi Business Club жамоаси Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида бўлимлар очишни, шунингдек бутун дунё бўйлаб ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорларнинг алоқаларини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

Birinchi Business Club’га қўшилиш шартлари тўғрисидаги ахборотни 781228989 телефон рақами ёки @Birinchi_Business_Club телеграм-боти орқали олиш мумкин.

Контактлар:

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...