ADM Jizzakh — Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар сертификатини олган биринчи автомобил ишлаб чиқарувчиси

Yangiliklar  ●  3 weeks ago

2025 йил 7 ноябрда ADM Global компаниялар гуруҳига кирувчи ADM Jizzakh заводи Ўзбекистонда биринчи бўлиб енгил автомобиллар учун маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларнинг расмий сертификатига эга бўлди.

Сертификатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 28-октабрдаги 712-сон қарорига мувофиқ берилган бўлиб, маҳаллийлаштиришнинг юқори даражаси ва миллий стандартларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Ушбу сертификатларни олиш оддий жараён бўлмай, кўплаб текширув ва аудит босқичларидан ўтишни талаб қилади. Ушбу муваффақият катта жамоавий ишнинг ҳосиласи бўлиб, ADM Jizzakh ишлаб чиқариши белгиланган талабларга жавоб беришини тасдиқлайди.

Расмий сертификатга эга бўлиш давлат компаниялари ва ташкилотларига маҳаллий ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ ADM Jizzakh автомобилларини харид қилиш имконини беради.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...