
Муҳокама чоғида тупроқ сифати ва сув баланси масалаларига алоҳида эътиборқаратилди
8-январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида MANAR Development эксперт ESG-кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Ташриф мақсади компаниянинг ўзяшил кўчатзорини ташкил этиш учун кўриб чиқилаётган ер участкасини дастлабкибаҳолашдан иборат эди.
Ташаббус MANAR Development лойиҳаларининг барқарор кўкаламзорлаштириштизимини шакллантиришга қаратилган. Ушбу майдончада келажакда компания объектларини ободонлаштиришда фойдаланиладиган дарахтлар, буталар ва бошқа турдагияшил ўсимликлар етиштирилиши режалаштирилмоқда. Бундай ёндашув Ўзбекистоннингиқлим шароитлари ва муайян лойиҳаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олганҳолда экиш материалларини олдиндан тайёрлаш имконини беради.
Сайёр йиғилиш давомида ESG-кенгаши аъзолари участканинг хусусиятлари билантанишдилар, унинг салоҳиятини баҳоладилар ва якуний қарор қабул қилинишидан олдинқўшимча ўрганилиши лозим бўлган асосий кўрсаткичларни муҳокама қилдилар. Дастлабки кўздан кечириш натижаларига кўра, ҳудуд жойлашуви, майдони ва табиийшароитлари бўйича истиқболли деб топилди.
Муҳокама чоғида тупроқ сифати ва сув баланси масалаларига алоҳида эътиборқаратилди. ESG-кенгаши аъзоси, Фанлар академияси Ботаника боғининг етакчи дендролог мутахассиси Атиргул Холмирзаева эксперт тавсиялари билан чиқди.
“Яшил кўчатзор барқарор натижа бериб, самарали ишлаши учун ҳудудни ҳартомонлама ўрганиш зарур. Бу ўринда, аввало, тупроқнинг лаборатория таҳлили, унингтузилиши, таркиби ва унумдорлигини баҳолаш ҳақида гап бормоқда. Ер ости сувларисатҳи, уларнинг мавсумий ўзгариши ва чуқурлигини аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўсимлик турларини танлаш ва уларни парвариш қилиш усулларига бевоситатаъсир кўрсатади,” – деди Атиргул Холмирзаева.
Унинг сўзларига кўра, айнан пойтахт иқлимига мослашган ўсимликларни танлашҳам принципиал аҳамиятга эга: Бу ўринда гап, аввало, тупроқнинг лаборатория таҳлили, унинг структураси, таркиби ва унумдорлигини баҳолаш ҳақида бормоқда.
“Гап бир лаҳзалик декоратив ечимлар ҳақида эмас, балки узоқ муддатлибарқарорлик ҳақида бориши керак. Булар маҳаллий иқлим шароитига, қурғоқчиликдаврларига, ҳарорат ўзгаришларига яхши чидайдиган, шаҳар муҳитида тўлақонлиривожлана оладиган дарахт ва буталар бўлиши лозим. Бундай ёндашув яшилўсимликларнинг соғломлиги ва уларнинг ҳақиқий экологик вазифасини таъминлайди,” – деб таъкидлади мутахассис.
ESG-кенгаши MANAR Development компаниясига соҳа мутахассисларини жалбқилган ҳолда участкада қўшимча муҳандислик-геологик ва агрокимёвий тадқиқотларўтказишни тавсия этди. Олинган маълумотлар асосида якуний экспертиза хулосаситайёрланади ва бўлажак яшил кўчатзор концепцияси шакллантирилади. Унинг яратилишикомпания томонидан лойиҳаларнинг экологик барқарорлигини ошириш, табиийресурсларга масъулиятли муносабатда бўлиш ва сифатли шаҳар муҳитинишакллантиришга қаратилган тизимли ESG ёндашувининг бир қисми сифатида кўрибчиқилмоқда.
ESG кенгаши MANAR Development компаниясига соҳа мутахассисларини жалбқилган ҳолда участкада қўшимча муҳандислик-геологик ва агрокимёвий тадқиқотларўтказишни тавсия қилди. Олинган маълумотлар асосида якуний экспертиза хулосаситайёрланади ва бўлажак яшил питомник концепцияси шакллантирилади. Унингяратилиши компания томонидан лойиҳаларнинг экологик барқарорлигини ошириш, табиий ресурсларга масъулиятли муносабатда бўлиш ва сифатли шаҳар муҳитинишакллантиришга қаратилган тизимли ESG ёндашувининг бир қисми сифатида кўрибчиқилади.