20:30 | 17.06.23 1458

Самарқандда ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят аниқланди

Қонунбузар 0,18 гектар ер майдонини 75 минг АҚШ долларига сотишини айтган

Жорий йилнинг 16 июн куни Самарқанд вилоятида фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилади.

Хабарга кўра, у тикувчилик корхонасини ташкил қилиш учун бўш ер майдони излаб юрган вақтида, Тойлоқ туманида яшовчи П.Ф. исмли шахс унинг ишончига кириб, туманнинг Маданият маҳалласи ҳудудида жойлашган ҳокимият захирасида бўлган 0,18 гектар ер майдонини 75 минг АҚШ долларига сотишини айтади.

Ҳуқуқбузар кейинчалик туман Кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳужжат расмийлаштириб беришини ваъда қилган. Аризада ҳуқуқбузар олдиндан 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлиги маълум қилиниб, унга нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.

Самарқанд вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида, тезкор тадбир ўтказилиб, П.Ф. ариза муаллифидан 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1186
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 813
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 836
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 690