13:57 | 25.05.23 4715

Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга тамаки ва алкогол маҳсулотларини сотиш таъқиқланади

Сенатда тасдиқланган қарор лойиҳаси Президент томонидан имзоланди

Ўтган йилнинг декабр ойида 21 ёшга тўлмаган фуқаролар учун алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотишни таъқиқловчи қарор лойиҳаси тасдиқдан ўтган эди. 24 май куни ташаббус Президент томонидан имзоланди. Қонуннинг мақсади алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ва истеъмол қилинишини чеклашдан иборат. Қонуннинг 1 бандида ҳам унинг бош мақсади ҳақида тўхталиб ўтилган.

Қонун фуқароларнинг, айниқса, 21 ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлиғини алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, улар билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Қонунда тамаки ва алкогол савдоси билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар таъқиқланади:

  • 21 ёшга тўлмаган шахсларга ва улар томонидан;
  • сотувчининг бевосита иштирокисиз, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш токчаларидан, электрон тижорат шаклида;
  • сайёр савдо қилиш йўли билан, кўчмас савдо обектларидан ташқарида, дорихоналарда;
  • болаларга мўлжалланган товарлар сотиладиган хоналарда;
  • болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб ишланган бўлса;
  • соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида;
  • таълим, спорт ва диний ташкилотлардан 100 метрдан кам масофада жойлашган савдо обектларида;
  • яроқлилик муддати ўтганда, маҳсулот сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларсиз;
  • доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган), истеъмол ўровида (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан.

Қонуннинг 2 бандида Халқаро ташкилотлар билан имзоланган шартномалар кўзда тутилиб, қуйидагилар маълум қилинган:

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг алкогол ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 248
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 386
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 431
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 226
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 463
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 335