14:50 | 21.11.23 1109

22 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи бир нечта автобуслар йўналиши ўзгаради

Шунингдек, 23 ноябрдан «4-автобус саройи» филиалига бириктирилган битта автобус ҳаракати тўхтатилади.

«Тошшаҳартранспортхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар қилишича, йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2023 йил 22 ноябрдан бошлаб бир нечта автобуслар йўналишини ўзгартиради.

Фото: «Тошшаҳартранспортхизмат» АЖ матбуот хизмати

«12-автобус саройи» филиалига бириктирилган 74-сонли «Найман маҳалласи – Чилонзор метроси» автобус йўналишининг ҳаракати Найман маҳалласи бекатидан Ферма бекатигача узайтирилмоқда. Йўналишнинг Чилонзор метроси томон ҳаракати Бунёдкор кўчаси орқали (Гавҳар кўчаси орқали Олмазор метроси бекатига кирмаган ҳолда) ўзгартирилганлигини;

Фото: «Тошшаҳартранспортхизмат» АЖ матбуот хизмати

«7-автобус саройи» филиалига бириктирилган 141-сонли «Карвон бозори – Пахтакор метроси» автобус йўналишининг ҳаракати КҲАЙдан Боғистон, Муқимий, Самарқанд дарвоза, Қоратош кўчалари орқали кейинг ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб ўзгартирилганлигини;

Фото: «Тошшаҳартранспортхизмат» АЖ матбуот хизмати

«4-автобус саройи» филиалига бириктирилган 161-сонли «Эркин маҳалласи – Олмазор метроси» автобус йўналишининг ҳаракати Эркин маҳалласидан Қуёшли қўрғонигача узайтирилганлигини хабар қилинган.

Фото: «Тошшаҳартранспортхизмат» АЖ матбуот хизмати

2023 йил 23 ноябр кунидан бошлаб, «4-автобус саройи» филиалига бириктирилган 158-сонли «Қуёшли қўрғони – Дўмбирабод мавзеси» автобус йўналишининг ҳаракати тўхтатилганлигини маълум қилинган.