20:50 | 16.08.24
Янгийўлда 279,3 млн сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланган ширкат аниқланди.
Учкўприк ва Янгийўл туманларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «К.W.» МЧЖ раҳбари И.М. корхонанинг ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган қуритиш печини умумий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 379,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «В.б.» боғдорчилик-узумчилик ширкати масъул шахслари ва бошқалар ширкатга қарашли трансформаторга Янгийўл туман ТEТ ПК «Электр ҳисоб» дастурига киритилмаган электр ҳисоблагич ўрнатиб, жами 279,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: