12:56 | 18.08.24

                       

Андижонда МЧЖга тегишли мулк ҳатланди

Андижонда «свет»дан қарзи бўлган МЧЖга тегишли кўчмас мулк ва автотранспорт хатланди.

Андижонда энергия ресурсларидан бўлган қарздорлик ундирилди.

Қайд этилишича, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 25.04.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор МЧЖдан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 1 млрд. сўмдан зиёд қарздорлик ундирилиши кўрсатилган.

Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари хатланган.

Ҳозирда, 1 млрд. сўмга яқин маблағлар ундирилган бўлиб, қарздорликнинг қолган қисмини ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: