20:12 | 18.08.24
Ўзбекистонда сувдан фойдаланишга доир муносабатлар яхлит ҳуқуқий ҳужжатда бирлаштирилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳи йилиши ўтказилди.
Маълум қилинишича, йиғилишда қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилиб, уни биринчи ўқишда ялпи мажлисда муҳокама қилиш жараёнида депутатлар томонидан берилган бир қатор таклифлар чуқур таҳлил қилинди.
Хусусан, депутатлар кодекс лойиҳасини такомиллаштириш давомида асосий эътиборни сувдан оқилона фойдаланиш, самарали бошқариш ва муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга, сув етказиб берувчилар ва сув истеъмолчиларининг масъулияти оширишга қаратмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатнинг сув хавфсизлигига эришиш, глобал сув тақчиллиги кучайиб бораётган даврда барча иқтисодиёт тармоқларининг ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмасининг ва суғориладиган ерларнинг ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
Ҳозирда масъул қўмитада қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: