18:37 | 18.08.24
Намаганда аёл сумкасидан гиёҳвандлик моддалари топилди. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Намаганда ўтказилган рейд тадбирида гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган аёл ушланди.
Маълум қилинишича, ўтказилган рейд давомида Поп туманида аёл шубҳа уйғотганлигига сабабли унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида, аёлнинг қўлидаги сумка икки бўлак ўткир ҳидли жигарранг модда борлиги аниқланиб, ушбу модда текшириб кўриш учун баённома асосида олинган.
Маълумотларга кўра, ушбу моддалар тарикибида актив гиёҳванд модда борлигини аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деди маъсуллардан бири
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: