8:18 | 19.08.24
Самарқандда ЭТК ҳисобчиси ва собиқ муҳандис пора билан ушланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ургут туманида ЭТК ҳисобчиси ва собиқ муҳандиси фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларини қайтарди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Й.К» хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларини норасмий бошқариб келган Ж.Ю туман электр тармоқлари корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу дўконларга ўрнатилган электр ҳисоблагични рўйхатдан ўтказмасдан жами 80,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Шунингдек, собиқ муҳандис А.Н. ва Ургут тумани ЭТК ҳисобчиси Ж.Т. дўкон бошқарувчиси Ж.Ю.га ЭТК ходимлари томонидан 12.07.2024 йилда ўтказилган текширувда ҳисобланган зарарни камайтириб беришни ваъда қилишиб, унга орқа сана билан расмийлаштирилган сохта далолатномани бериб, эвазига 38 млн сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган, терговга қадар текширув давомида А.Н. ва Ж.Т. томонидан 38 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: