7:43 | 25.09.24

                       

25 сентябрь Ўзбекистонда об-ҳаво ёғингачиликсиз, лекин шамолли бўлади

Ëғингачиликсиз, лекин шамолли: Ўзбекистон бўйича 25 сентябрь кутиладиган об-ҳаво прогнози.

Тошкент шаҳри: Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат: кечаси +14…+16 даража, кундузи +29…+31 даража.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти: Ҳаво бироз булутли, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с, баъзи жойларда 13-18 м/с тезликда, чанг-тўзонли бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат: кечаси +15…+20 даража, кундузи +25…+30 даража.

Бухоро ва Навоий вилоятлари: Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат: кечаси +15…+20 даража, кундузи +29…+34 даража.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари: Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с. Ҳарорат: кечаси +13…+18 даража, кундузи +27…+32 даража.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с. Ҳарорат: кечаси +15…+20 даража, кундузи +32…+37 даража.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари: Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с. Ҳарорат: кечаси +12…+17 даража, кундузи +27…+32 даража.

Тоғли ҳудудлар: Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с. Ҳарорат: кечаси +10…+15 даража, кундузи +22…+27 даража.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: