9:46 | 12.02.21

                       

Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга чақирув тўғрисида қарор имзолади

Қарор билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув март–апрель ойларида бўлади

Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур қонун билан чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирув ёшидаги фуқаролар 2021 йилнинг март–апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинади.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март–апрель ойларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервига бўшатилади. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш бош вазири Абдулла Арипов ва Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов зиммасига юкланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: