14:53 | 15.03.21

                       

«AstraZeneca» вакцинаси билан боғлиқ ножўя таъсирлар юзасидан расмий баёнот берди

Аниқланган ножўя таъсирларнинг вакцина билан боғлиқ эмаслигини кўрсатувчи далиллар борлиги айтилган

Коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқарувчи «AstraZeneca» компанияси баъзи мамлакатларда ўз препаратининг ишлатилиши тўхтатилгани юзасидан расмий баёнот берди. Бу ҳақда компания веб-сайтига таяниб «Известия» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Компания маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда 8 март ҳолатига кўра, эмланганларнинг 15 тасида тромбоз, 22 тасида ўпка артерияси эмболияси аниқланган ва бу кутилганидан анча кам натижада бўлган. Инсон хавфсизлиги биринчи ўринда туришини таъкидлаган компаниянинг айтишича, тромбозлар пайдо бўлиши сабаби вакцина эмаслигини исботловчи далиллар мавжуд.

«Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда ёши, жинси, миллатидан қатъий назар, «AstraZeneca» препарати билан эмланган 17 миллиондан ортиқ одамнинг соғлиғи ҳолатини батафсил ўрганиш натижасида уларда ўпка артерияси эмболияси, чуқур томир тромбози ёки тромбоцитопения хавфи ошгани ҳақида маълумотлар қайд этилмади», дейилади баёнотда.

Аввалроқ Хорватияда AstraZeneca вакцинасидан кейин биринчи ўлим қайд этилгани маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишга сабаб кўрмаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: