9:28 | 06.11.24
6 ноябрь куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади.
«Ўзгилромет» 6 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +13…+15 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0…+5, баъзи жойларда -2, кундузи +5…+10 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +10…+15, кундузи +6…+8 даражагача пасаяди.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10…+15 даража бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +13…+18 даража бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +13…+18 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10…+15 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5…+10 даража бўлади.