22:17 | 15.02.24

                       

6 та вилоятда қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

16-22 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

16−22 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

Қор кўчкиси, хусусан, қуйидаги ҳудудларда содир бўлиши мумкин:

  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент ва Охангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд ва Ургут туманларида;
    Жиззах вилояти: Бахмал ва Зомин туманларида;
  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши ва Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё ва Узун туманларида;
    Наманган вилояти: Пап туманида.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 16 февраль кунидан бошлаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилаётганини эълон қилган. 18-19 февраль кунларига келиб Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари -3…-8 даража, кундуз кунлари 0…-3 даражагача пасаяди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: