9:21 | 07.11.24

                       

7 ноябрь куни ёмғир ёғиб, туман тушади

7 ноябрь куни жойларда ёмғир ёғиб, туман тушади.

«Ўзгидромет» 7 ноябрь куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шардан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+4, кундузи +7…+9 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3…+2, кундузи +5…+10 даража бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3…+2, кундузи +5…+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0…+5, баъзи жойларда -2, кундузи +5…+10 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0…+5, кундузи +5…+10 даража бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи +10…+15 даража бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи +10…+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7, кундузи +7…+12 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи -3…+2 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: