12:25 | 28.09.24
Ўзбекистонда ўтган 8 ойда 109,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 9,2 фоизга ошган.
Статистика агентлиги ахборот хизмати сўнгги 8 ойликдаги қурилиш ишлари бўйича маълумот берди.
Хабар қилинишича, 2024 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда қарийб 109,2 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,2 фоизга ошган.
2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 30 460 тани ташкил этган.
Қурилиш корхоналарининг энг катта қисми 6917 таси ёки республикадаги жами корхоналарнинг 22,7 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: