12:31 | 12.12.21

                       

Фарғонадан Сўхга мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади

Парвозлар 12 декабрдан амалга оширилади

Фарғона–Сўх–Фарғона йўналиши бўйича 12 декбрдан мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, авиақатнов дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба амалга оширилади. Парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона–Сўх йўналишида соат 10:00 да ва Сўх–Фарғона йўналишида соат 12:00 да бажарилиши режалаштирилган.

Шунингдек, қатнов «АН-2» самолётларида йўлга қўйилиши айтилган. Парвоз давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади. Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.

Аввалроқ Афғонистоннинг «Kam Air» авиакомпанияси қачондан бошлаб Кобул ва Тошкент ўртасида йўловчи қатновини амалга ошириши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: