11:10 | 25.12.21

                       

Россиядаги ўзбекистонликларнинг ишга жойлашиш харажатларини қоплаш учун кредитлар ажратилади

Шунингдек, «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 24 декабрь куни «Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ишга жойлашиш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида кредитлар ажратиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Қарорга мувофиқ, хориждан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) негизида «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими ташкил этилади.

Мазкур тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, унинг иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисобварақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.

«Азия–Инвест Банк» АЖ (Москва шаҳри) ушбу тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россия Федерациясидаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Россиядаги мигрантлар 29 декабрдан бошлаб эгаси юзининг электрон тасвири ва бармоқ изини ўз ичига олган чипли карта кўринишида патент олишни бошлайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: