18:45 | 05.01.22

                       

Қозоғистонда интернет узиб қўйилиши Ўзбекистонга таъсир кўрсатадими?

Bugun.uz мутасадди вазирлик билан боғланиб, ҳолат бўйича маълумот олди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қозоғистонда интернетнинг узилиши Ўзбекистонда интернет билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармаслигини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумот учун, айни вақтда Қозоғистон маҳаллий нашрларига кириш имкони чекланган.

«Айни пайтда Ўзбекистонда туриб қатор kz доменидаги сайтларни очиш имконсиз қолмоқда. Нафақат муҳим янгиликлар сайтлари zakon.kz, kursiv.kz, www.inform.kz, tengrinews.kz каби, балки ҳатто мамлакат Президентининг www.akorda.kz сайти ҳам очилмаяпти.

Лекин, масалан, Россия пропагандаси учун хизмат қилувчи ва бўлиб ўтаётган воқеаларни бузуқ контекстда кўрсатаётган қозоқ доменидаги Sputnik сайти маълумотларидан бемалол фойдаланиш мумкин бўлмоқда», — деб пост қолдирган Telegram’даги «Bakiroo» канали.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: