9:35 | 26.10.23 1452

АҚШда оммавий отишма рўй берди 

Мейн штатидаги ушбу ҳодисада 22 киши ҳалок бўлган, қуролли шахс ҳали ушланмаган. 

АҚШнинг Мейн штатидаги Люистон шаҳрида қуролли шахс одамларни ўққа тутган. Олинган маълумотларга кўра, камида 22 киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ киши эса жароҳатланган.

АҚШ полициясига кўра, қуролланган одам ҳалигача зарарсизлантирилмаган. Полиция шунингдек, жиноятчи қуролли ва ўта хавфли экани ҳақида аҳолини огоҳлантирган.

Айтилишича, гумонланувчи 40 ёшли Роберт Кард исмли киши бўлган.

Жиноятчи топилгунича штатнинг иккинчи йирик шаҳри аҳолисига хавфсиз жойларда бошпана топиш тавсия этилган ва бутун шаҳарда карантин жорий қилинган.

«Люистонда кучли отишма рўй берди. Биз аҳолидан ўз уйларида қолишларини сўраймиз. Илтимос, уйларингизда қолинг ва эшикларингизни қулфланг» дея ёзган Мейн штати полицияси ўзининг X ижтимоий тармоғи (собиқ Twitter)даги саҳифасида.

Шунингдек, полиция жиноятчининг шахсини аниқлаш учун ёрдам сўраган. Мамлакат президенти Жо Байден эса воқеадан бохабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда содир бўлган қуролли тўқнашувда Ўзбекистон фуқароси отиб ўлдирилганлиги ҳақда хабар берилганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 89
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1881
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2582
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 824
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 751