14:43 | 19.10.23 3207

АҚШда яҳудий намойишчилар Конгресс биносига бостириб кирди

Ўн минглаб намойиш қатнашчилари Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилган.

АҚШнинг Вашингтон шаҳрида Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилган намойишчилар Конгресснинг энг қадимий биноларидан бири Cannon House’га бостириб кирди. Бу ҳақда Axios хабар берди.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, бир гуруҳ намойишчилар Конгресснинг намойиш ўтказиш тақиқланган биносида митинг ўтказган. Улар Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилиб йиғилган. Полиция намойиш қатнашчиларини бинони тарк этиш ва намойишни тўхтатиш ҳақида огоҳлантиришига қарамай, улар бунга риоя қилмаган. Шундан сўнг, бўйсунишни истамаган митинг қатнашчиларини ҳибсга олиш бошланган. Ўша ҳудудда, шунингдек, Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишлар ҳам бўлиб ўтган. Cannon House атрофида транспорт ҳаракати ҳам чекланган. Камида уч нафар намойишчи полиция зобитларига ҳужум қилишда гумонланиб ҳибсга олинган.

Маълумотларга кўра, мазкур намойишлар Исроилга қарши «Ҳозир бўлмаса» ва «Тинчлик учун яҳудий овози» гуруҳлари томонидан уюштирилган.

Times of Israel’нинг маълум қилишича, Капитолийнинг ичи ва ташқарисидаги митингларда умумий ҳисобда 10 мингдан ортиқ одам қатнашган. Улардан 300 дан зиёди ҳибсга олинган. Намойишчилар Исроилни инсон ҳуқуқларининг бузилишида қоралаб, «потенциал геноцид»да айблаган.

«Биз Исроилнинг фаластинликларга нисбатан давом этаётган зулмида АҚШнинг шериклигига оммавий эътиборни қаратиш учун Конгрессни ёпдик. Биз Ғазодаги геноцидни тўхтатишни талаб қилганимиздек, бизни ҳозирги кунга олиб келган сионизм, апартеид ва мустамлакачилик тизимларини йўқ қилиш учун ҳам худди шундай ҳаракат қилишимиз керак», деб ёзади намойишда қатнашган «Тинчлик учун яҳудий овози» гуруҳи ўзининг Х саҳифасида.

Фото: Getty Images

Намойишга йиғилганлар Конгресс биносида «ўт очишни тўхтатинг», «бизнинг номимиз билан эмас», дея ҳайқирган ҳамда «миллат миллатга қарши қилич кўтармайди» сўзлари билан бошланувчи машҳур Инжил ривоятини куйлаган.

Намойишчилар ҳалок бўлган Исроил ва Фаластин аҳолиси хотирасига яҳудий диний мотам маросимини ўтказиб, тиловат қилган. Улар Қуддуснинг ибронийча номи «Ерушалайим» олдига унинг арабча номи «Ал-Қудс»ни ҳам қўшиб куйлаган ва бу орқали иккала халқ билан ҳам бирдамлигини намойиш қилишга уринган.

Фото: Getty Images

Эслатиб ўтамиз, 17 октябр куни Ғазодаги баптист шифохонасига авиазарба берилди. Исроил ҳужумда иштироки ҳақидаги айбловларни рад этиб, авиазарба «Исломий жиҳод» гуруҳининг муваффақиятсиз ракета учириши эканини даъво қилди. Ҳужум оқибатида 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Дунёнинг кўплаб давлатлари ва халқаро ташкилотлар ушбу ҳолатни қоралади, хусусан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам касалхонага қилинган ҳужумни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши, дея баҳолаган.

Шифохонага қилинган ҳужум Ўрта Шарқнинг бир қатор давлатларида норозилик намойишларига сабаб бўлди. Хусусан, Миср, Қувайт, Иордания, Ливан, Ироқ, Тунис каби мамлакатларда кўп минг кишилик митинглар бўлиб ўтди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1191
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 813
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 836
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 690