23:53 | 20.09.23 2442

АҚШдаги ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевни ўзига хос тарзда кутиб олди — фото

Ўзбек диаспораси вакиллари давлат раҳбарининг кортежини байроқлар ва ҳайқириқлар билан қаршилади.

Президент Шавкат Мирзиёев бир неча кунлик амалий ташриф билан АҚШга боргани ҳақида хабар берилганди. Давлат раҳбарини Ню-Йорк шаҳридаги ўзбек диаспораси вакиллари ўзгача тарзда кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, асосан ёшлардан иборат гуруҳ Президент кортежи ўтадиган йўл атрофида байроқлар ва «Ўзбекистон!» ҳайқириқлари билан мамлакат делегациясини қарши олган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тасвирлардан кўриш мумкинки, Шавкат Мирзиёевнинг океан ортига ташрифи айни пайтда ўқиш, иш ёки бошқа муносабат билан АҚШда бўлиб турган ўзбекистонликлар учун муҳим воқеликка айланган. Буни уларнинг Ўзбекистон президентининг ташрифига алоҳида тайёргарлик кўрганидан ҳам пайқаш мумкин.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Хусусан, Ўзбекистон байроқлари рангларида кийинган йигитлар, бошларига миллий дўппиларни кийган қизлар ва «АҚШдаги ўзбек ватандошлари ҳар доим Ўзбекистон билан бирга» ёзуви туширилган баннерларни кўтариб олган ёшлар Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга қилган сафари катта қизиқиш уйғотганига ёрқин мисол бўла олади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 сентябр куни Президент АҚШга ташрифи доирасида Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиантлари билан учрашди. Унда давлат раҳбари чет элда ўқиган ва йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган ёшларни Ўзбекистонга қайтариш учун шароитлар яратиш зарурлигини айтди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Қўшма Штатларда ўқиётган ва турли компанияларда ишлаётган ёшларнинг фикр ва таклифларини ҳам тинглади.


Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 297
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 931
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1062
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1374
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1137
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 638