13:20 | 04.09.24

                       

Абдусалом Азизов Терроризмга қарши курашда қандай қилиб натижага эришиш мумкинлигини айтди

ДХХ раиси Абдусалом Азизов Терроризмга қарши курашда қандай қилиб натижага эришиш мумкинлигини айтди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги маконида кечаётган мураккаб ва қарама-қарши ҳарбий-сиёсий жараёнлар мамлакатлардан халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашда саъй-ҳаракатлар ва мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни бирлаштиришни талаб этади. Бу ҳақда чоршанба куни Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТ) ва МДҲ аксилтеррор марказининг қўшма конференциясида сўзга чиққан Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси генерал-лейтенант Абдусалом Азизов гапирди.

Абдусалом Азизов ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдид солаётган омилларни санаб ўтди. «Вазият халқаро террорчилик ташкилотлари бошлиқларининг давлатларга қарши ўзларининг бузғунчи режаларидан воз кечмаганликлари билан янада мураккаблашмоқда», — деди у.

«Афғонистон ҳукумати ўз имкониятлари ва ресурсларидан келиб чиқиб, халқаро терроризмга қарши курашмоқда, афғон махсус хизмати ХВИДга (‘Хуросон вилояти’ ислом давлати) қарши курашда ‘етакчилик’ қилиб, муайян натижаларга эришмоқда. Шу боис душманга қарши биргаликда курашишимиз керак», — деди ДХХ раҳбари’

У Афғонистонга «Хуросон вилояти»га қарши курашда ёрдам бериш муҳимлигини таъкидлади, чунки қарши чораларнинг заифлашиши гуруҳнинг кучайишига олиб келади ва бу ўз навбатида бутун минтақа хавфсизлигига таҳдид солади.

Абдусалом Азизов «ўзаро ишонч, халқаро терроризм, экстремизм ва кибертаҳдидларга қарши курашиш соҳасида мунтазам ахборот ва тажриба алмашишга асосланган изчил ва мувофиқлашган фаолиятда бирга ҳаракат қилиш ёрдамидагина давлатларда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда самарали натижаларга эришиш мумкин»лигига ишонч билдирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: