14:53 | 19.08.24
«Сен уни ичмаслигинг уларга таъсир қилмайди». Аброр Мухтор Али Исроилни қўллаб қувватлаган компанияни бойкот қилганларга муносабат билдирди.
Блогер Аброр Мухтор Али YouTube лойиҳаларидан бирига берган интервьюсида ижтимоий тармоқларда одамлар маҳсулотларни бойкот қилганини эълон қилган постлари, фикрларига муносабат билдирди.
«Одамлар чиқди. Кока колани бойкот қилишимиз керак, деди. Мен бунинг тарафдориман, лекин у йилига 50 миллиард топяпти. Сен уни ичмаслигинг уларга таъсир қилмайди. Сен бошқа йўл тутишинг керак. Кока коланинг ўрнига ўзбек кола чиқаришинг керак. Ҳам халқинг ичсин, ҳам иқтисодингга фойда бўлсин.
Сен уни ичмайман, деганинг сари уни қора пиар қилиб беряпсан. Пропаганда қиляпсан, улар устингдан кулади», дейди у.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: