13:13 | 19.08.24

                       

Аброр Мухтор Али Ситора Турдибекованинг Олимпиададаги чиқиши ҳақида гапирди

Аброр Мухтор Али Ситора боксчи Турдибекованинг Олимпиададаги чиқиши ҳақида гапирди.

Аброр Мухтор Али YouTube лойиҳаларидан бирига берган интервьюсида Ситора Турдибекова 28 ёшли тайванлик рақиби Линь Ютин билан қилган жанги ҳақида гапирди.

«Бу жангда биз жамиятни қоралашимиз керак бўлади. Жамият инқирозларидан бири бу адолатсизлик.

Жамият ҳам инсонга ўхшайди. Туғилади, балоғатга етади, кексаяди ва ўлади. Бу адолатсизлик, бунақа жамият ўлим ёқасида.

Ўшалар бизнинг менталитетимизни танқид қилади. Сизларда эркаклар аёлини уради, дейди. Кўринганда у ёқ, бу ёқда. Ҳамма оилада ҳам бўладику, қўл кўтариб қўяди, бошқа нарса бўлади. Буни оммалаштиришади.

Эр хотинини уриши бу ахлоқсизлик. Ожизани уриш номарднинг иши. Лекин мен аёлман деб, рўмол ўраб олиб аёл кишини урса бўладими? Рингга чиқиб, судьяни қўйиб қўйиб, эркак кишига аёлни уришга қўйиб беряпти ва қарсак чаляпти. Мумкин эмаску, бунда тестестерон бор, бунисида йўқ. Бу адолатсизлик», — дейди у.

Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Олимпиада иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросимида Париж-2024нинг ўзбекистонликларга энг ёқмаган жиҳати ҳақида гапирган эди.

«Бу гал энг ёмони, ўйлайманки, халқимизга ҳам ёқмаган нарса – эркак болаларни аёлларнинг кийимини кийиб чиққани бўлди. Буни ҳеч қанақасига қабул қилиб бўлмайди. Шундай бўлса ҳам Ситорахон қизимиз Тайпейдан келган эркак йигит билан охиригача қўрқмасдан курашди. Шунга қарамай, Ситорахон қизимиз тайпейлик йигитга қарши охиригача қўрмасдан жанг қилди. Бу ҳам эътирофга сазовор»,  — дейди Бош вазир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: