19:29 | 10.01.24

                       

Acibadem Healthcare Group компанияси жаҳон даражасидаги тиббий хизматларни Ўзбекистонда тақдим этади

Янги клиника онкология, орган ва тўқима трансплантацияси, нейрохирургия, роботлаштирилган жарроҳлик ва спорт тиббиёти каби кўплаб йўналишларни бирлаштиради.

Жаҳон тиббиётининг намунавий стандартларини қўллаш, шунингдек, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш мақсадида Tashkent International Medical Center (TIMC) кўп тармоқли тиббиёт марказининг операцион бошқарувига дунёга машҳур Туркиянинг Acibadem клиникалар тармоғи жалб қилинди.

Ҳамкорлик бўйича шартнома 2023 йилнинг декабр ойида TIMC муассиси Бахтиёр Фазилов ва ACIBADEM Healthcare Group асосчиси Мехмет Али Айдинлар ўртасида имзоланди.

Жорий йилнинг 9 январ куни ACIBADEM жамоаси лойиҳа устида иш фаолиятини бошлади. Аввал қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди: тиббиёт ва хизмат кўрсатиш соҳасида замонавий стандартларни ва янги IT технологияларни жорий этиш.

Шу билан бирга, бутун дунёдан нафақат тиббий амалиётни олиб борадиган, балки таълим ривожига ҳисса қўшадиган, кадрларни тайёрлаб, ўқитиб ва малакасини оширадиган шифокорлар ва мутахассислар жалб қилинади.

Янги клиниканининг очилиши Тошкент шаҳрида шу йилнинг сентябр ойига режалаштирилган бўлиб, онкология, орган ва тўқима трансплантацияси, нейрохирургия, роботлаштирилган жарроҳлик ва спорт тиббиёти каби кўплаб йўналишларни бирлаштиради.

Муассислар билан бўлган учрашувда клиника негизида қўшма тиббиёт университетини ташкил қилиш тўғрисида келишувлар муҳокама қилиниб, талабалар замонавий симуляция марказлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда илғор ўқув дастурлари асосида таълим оладилар. Пойтахтда тиббий хизматни такомиллаштириш билан бир қаторда, қолган вилоятларда ҳам ушбу клиникалар тармоғини очиш режалаштирилган. Бу аҳолининг арзон ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишлари учун яхши имкониятдир.

ТИМC клиникаси ACIBADEM Healthcare Group билан ҳамкорликни танлагани бежизга эмас. Чунки ушбу тиббий ташкилот дунёдаги иккинчи йирик тиббиёт муассасалари тармоғининг бири ҳисобланиб, Туркиянинг ўзида тиббий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида етакчилардан биридир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: