15:42 | 26.05.23 2782

«Администрация ишчиси» ҳокимлик лавозими учун 80 минг АҚШ доллари талаб қилди

Фирибгарлар процессуал тартибда қамоққа олинган

Фарғонадаги туманлардан бирига ҳокимлик вазифасини ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Ўзини Администрация ишчиси деб таништирган шахс фуқародан ҳокимлик лавозимини олиб бериш учун катта миқдорда пул талаб қилди. Мазкур ҳолат ҳақида ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Фирибгарлик икки нафар шахс томонидан режалаштирилган бўлиб, улар 25 минг доллар пора (аванс) олаётган жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодимлари томонидан қўлга олинди. Тергов жараёнида уларнинг Фарғона вилоятидаги туманга ҳоким қилиб қўйишлари ва хизмат эвазига 80 минг АҚШ доллари сўрашгани маълум бўлди.

18 май куни ИИВга Фарғонада яшовчи шахсдан мурожаат келиб тушган. Унга кўра, Бешариқ ва Учкўприк туман ҳокимлари референдумдан сўнг вазифасидан олиниши, вакант ўринга номзодлар изланаётгани таъкидланади. Фирибгарлар Учкўприк туман ҳокимлиги учун олдиндан «аванс» талаб қилган ва буни ҳужжатларни расмийлаштириш учунлигини билдирган. Фуқаро қонунбузарлик ҳолатини зудлик билан мутассадди идораларга хабар қилган. Хабардан сўнг, икки нафар гумонланувчи шахс Миробод туманида қўлга олинган. Уларнинг ёнидан бир нечта фуқаролар ёзган аризалар топилиб, ўрганиш жараёнида улар Администрацияга йўллангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан икки гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳамда протсессуал тартибда қамоққа олинган.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 229
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 443
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 999
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1135
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1447
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1169