11:00 | 25.02.23 645

«Адвокатим менга қарши ҳаракат қилгани учун ўзимни ўзим ҳимоя қилишга қарор қилдим» — Абдуқодир Мўминов

Bugun.uz журналисти Абдуқодир Мўминовнинг аҳволига ойдинлик киритиш мақсадида вақтинчалик сақлаш изоляторига борди

ОАВ вакиллари ва АОКА ходимлари 24 февраль куни Абдуқодир Мўминов билан учрашди, деб хабар беради Bugun.uz мухбири. YouTube’даги «Кўзгу» канали муаллифи, блогер фирибгарлик ва товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Kadr: YouTube

Мўминов 2021 йил октябрь ойида танқидий видеолавҳалар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали фуқаро Э.З.нинг укаси Д.Ю.нинг номига расмийлаштирилган МЧЖ билан боғлиқ ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ тергов бўлими иш юритувидаги жиноят ишини ижобий ҳал этишга ИИБ ходимларини гўёки мажбур қила олишини айтиб, шу орқали Э.З.нинг ишончига киргани айтилмоқда.

ИИВ маълумотида у ўз хизматлари учун жами 10 минг доллар сўраб, шундан 3,8 минг долларни олдиндан олгани, лекин берган ваъдасини бажармай, олган пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани келтирилмоқда.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг октябрь ойида блогер Жиззах вилоятида фуқаро А.Т. билан учрашиб, унинг раҳбарлиги остидаги ташкилот тўғрисида салбий йўсинда видеолавҳа тайёрлагани, бу материални ўзининг «Кўзгу» номли ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали тарқатадиган бўлса, ташкилот раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинишини айтгани иддао қилинмоқда. Шунингдек, А.Т.ни ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб, ундан ушбу маълумотларни сир сақлаши учун 70 минг доллар сўрагани вазирлик хабарида айтиб ўтилган.

Абдуқодир Мўминов Жиноят кодексининг 165 (товламачилик) ва 168-моддалари (фирибгарлик) 2-моддаси билан айбланиб, процессуал тартибда ушланган.

Bugun.uz журналисти Абдуқодир Мўминовнинг аҳволига ойдинлик киритиш мақсадида вақтинчалик сақлаш изоляторига борди.

Мўминовга кўра, у соғлиғидан шикоят қилмаяпти. «Аҳволим яхши, изолятордаги шароит ёмон эмас. Мени очлик билан қийнашмади, кунига уч маҳал овқат беришяпти. Шунингдек, руҳий ва жисмоний босим ўтказилмади, тергов қонунчилик доирасида амалга оширилмоқда», — дейди Мўминов.

Блогер ўзининг ҳисбга олиниши қонунчилик меъёрларига мос равишда амалга оширилганини таъкидлаган, шунингдек, нима учун ўз адвокати хизматидан воз кечганини билдирган.

«Адвокатим Бобур Муқаддамовдан у менга қарши ҳаракат қилгани учун воз кечдим. Тўғрисини айтсам, бир-биримизни хуш кўрмасдик. Ўзимни ўзим ҳимоя қилишга қарор қилдим. Давлат менга адвокат тақдим этди. Қандайдир юридик жиҳатлар бўйича унга мурожаат қилсам, у барчасини тушунтириб беряпти. Давлат томонидан тақдим этилган адвокат имконияти доирасида менга ёрдам беришга уриняпти», — дейди Мўминов.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Абдуқодир Мўминов тергов изоляторида вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Блогернинг ўзи мазкур маълумотни рад этган. Шунингдек, у яқинда онаси билан Zoom орқали гаплашганини билдирган.

Эслатиб ўтами, январь охирларида Human.uz сайтининг директори Хуршид Далиев, бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва таҳририятнинг бошқа ходимлари офисидан олиб кетилгани ҳақида таҳририят расмий Telegram канали хабар эълон қилганди. Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Рақамли технологиялар вазирлигига тегишли сўров юборганини маълум қилган.

Bugun.uz’нинг бир-биридан мустақил уч манбасига таяниб, Хуршид Далиев ва Муслим Мирзажонов «бир гуруҳ шахслар томонидан ўта йирик миқдорда товламачилик содир этганлик» билан боғлиқ жиноят иши доирасида гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1197
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 813
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 838
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 701