7:31 | 30.08.24
Афғонистонда Толибон аёлларни макияж учун ҳибсга ола бошлади. Қизлар ўз тўйида ҳам гўзаллик салонига яширинча боришни бошлади.
Афғонистонда Толибон макияж қилган аёлларни ҳибсга ола бошлади, деб хабар беради ТАСС, Etilaatroz газетасига таяниб.
Маълум қилинишича, Толибон гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар эгалларини таъқиб қилаётгани туфайли кўплаб қизлар ҳатто ўз тўйларидан олдин ҳам бу жойларга боришдан қўрқмоқда. Энди улар макияж қилиш учун профессионал салонларга махфий равишда боришга мажбур бўлиб, ҳибсга олиниш хавфи остида қолмоқда.
«Эшитдим, Толибон махфий аёллар салонларига келиб, аёлларни ҳибсга оляпти. Шунинг учун мен салон эгасидан мени иложи борича тезроқ макияж қилишни ва сочларимни ясатишни сўрадим, шунда ҳаётимдаги бу муҳим кунда менга ҳам, оиламга ҳам муаммо бўлмайди», дейди келинлардан бири.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: