15:23 | 01.10.24

                       

Аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

30 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди. Университет матбуот хизмати ёнғин университет ҳудудидаги Ўрмон хўжалиги агентлиги биносида содир бўлганини маълум қилганди.

«Университет биноларидан бирида содир бўлган деб таъкидланаётган ёнғин айнан Ўрмон хўжалиги агентлиги жойлашган бинонинг том қисмида содир бўлган», — таъкидлади университет матбуот хизмати. Ушбу пост бироз вақтдан кейин университет Телеграм каналидан ўчирилди.

ФВВ матбуот хизматига кўра, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: