19:54 | 31.12.23

                       

AhadMix Group 2023 йил натижалари ҳақида хабар берди

2023 йилда AhadMix Group компанияси 1000 га яқин тадбирда техник ҳамкор сифатида иштирок этди ва ривожланишига қарийб 2 млн доллар сармоя киритди.

2023 йилда AhadMix Group компанияси жами 1000 га яқин тадбирда техник ҳамкор сифатида иштирок этди.

Жумладан:

  • 383 та тадбир учун ёритиш ускуналари;
  • 608 та тадбир учун LED экранлар тақдим этилди.

Октябр AhadMix Group учун рекорд ой бўлди. Ушбу давр мобайнида компания 54 та тадбир учун ёритиш ускуналари ва 79 та тадбир учун LED экранларни тақдим этди. Компания ёритиш ускуналарини янгилаш ва уларнинг сонини кўпайтириш, омборхона майдонини кенгайтириш ва ходимларнинг малакасини оширишга қарийб 2 миллион доллар сармоя киритди.

2023 йил якунига кўра, AhadMix Group турли модификациядаги 3000 та замонавий ёритиш ускуналарига эга. Компанияга тегишли LED экранларининг умумий майдони 1200 м2 ни ташкил этади. AhadMix Groupʼнинг техник жиҳозлари 3500 м2 майдонга эга замонавий омборхонада сақланади. AhadMix Group омборхонаси барча халқаро стандартларга ва барча хавфсизлик талабларига жавоб беради.

Ўтиб бораётган йилда компаниянинг стратегик ташаббусларидан бири ходимлар сонини кўпайтириш ва уларнинг касбий ўсишига сармоя киритиш бўлди. Айни пайтда AhadMix Group компаниясида ёритиш техникалари ва LED экранларни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича 60 та юқори малакали ходим ишлайди.

AhadMix Group барча ҳамкорларга билдирган ишонч учун миннатдорчилик билдиради ва кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборакбод этади. 2024 йил ҳамкорликни кенгайтириш ва жадал ривожланиш йили бўлсин.

Тадбирларни техник қўллаб-қувватлаш бўйича батафсил маълумот олиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилинг: (+998) 99−880−91−19.

Инстаграм: @ahadmix_group
Facebook: fb.com/ahadmixgroup

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: