10:17 | 07.09.24
Ўзбекистонда айрим ўқитувчиларга ҳар ой қўшимча 525 минг сўм тўланадиган бўлди. Бу пулни кимлар олиши очиқланди.
Ўзбекистонда физика ва кимё фани ўқитувчиларига кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мактаблардаги лаборант лавозими тугатилиб, физика ва кимё фани ўқитувчиларидан бир нафарига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоиз миқдорида (525 минг сўм) кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: