17:30 | 10.08.24
Париж-2024. Акбар Жўраев Ўзбекистон делегациясига биринчи кумуш медални келтирди.
Токио-2020 чемпиони бўлган Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича Олимпиада ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
У даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 219 кг ва икки машқ натижасига кўра ўзбекистонлик спортчи 404 кг натижа кўрсатди.
Айни пайтда миллий делегация ҳисобида бешта олтин, битта кумуш ва учта бронза медали бор.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: