11:41 | 11.09.24
«Оллоҳ бизга ҳеч қачон ечими йўқ синовларни юбормайди». Алишер Усмоновнинг собиқ келини Диёра Усмонова одамларга мурожаат қилди.
Диёра Усонова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида зўравонликдан жабрланаётганларга мурожаат йўллади.
У эркаклар томонидан содир этилган ақлга сиғмайдиган ва шафқатсизликдан қочиш кераклигини айтган.
«Шундай ҳолатлар ҳам борки, аёллар ўзининг номақбул муносабати, провокациялари ва тили ёмонлиги билан ҳайратлантиради.
Яна баъзи аёллар бор, мулойим ва меҳрибон, гўёки улар эркаклар томонидан кўрсатилаётган агрессияни ўзи хоҳлагандек, доимий _оғриқ туйғуси уларга бахт бераётгандек ҳудди», дейди у.
Унинг айтишича, кўпчилик зўравонликдан жабр кўрганлар ҳаммаси яхши бўлиб кетишига умид қилишади, ўзларининг беқарорлигини муҳаббат ортига яширади. Бу ҳолатларнинг барчасини бир нарса бирлаштирарди: барча аёллар ўзлари устида ишлашлари керак, қурбонликка мойиллиги, ўзига нисбатан баҳоси пастлиги, ортиқча мулойимлик ва салбий эго билан курашишлари зарур.
«Оллоҳ бизга ҳеч қачон ечими йўқ синовларни юбормайди. Зулмкор, ожиз эркаклар бизга фақат ўзимизга бўлган муносабатимизни кўрсатиш учун учрайди. Биз ўзимиз учун масъулмиз.
Бу муносабатлардан чиқиш учун асосий омил уларнинг малакали бўлиши. Улар турмушга чиққанларида бирор касб эгаси бўлиб, ўз устиларида ишлашдан тўхтамаслиги», дейди Усмонова.
Бундан ташқари, у муносабатлар қуриш остонасида турган қизларга ҳам мурожаат қилди.
«Қадрли қизлар, айниқса, муносабатлар остонасида турганлар.
Бир ойлик танишувдан сўнг турмуш қурманг. Инсонни яхшилаб билиб олинг. Биринчи руҳий ёки жисмоний зўравонликқа уринишини илдизи билан кесинг, буни ҳирс ва муҳаббат драмаси деб ўйламанг. Бу муҳаббат эмас. Севган одам оғриқ бермайди.
Ўқишга ва ўз устингизда ишлашга эътибор қаратинг. Ўз иқтидорингизни аниқланг ва уни монетизация қилинг. Меҳнатсевар бўлинг, ўзингизга бошқаларга боғлиқ бўлмаган мустақил ва етук шахс эканлигингизни исботланг. Фақат шундан кейингина оилани қуринг, ўзингизнинг мустақиллигингизга асосланган мустаҳкам пойдевор устида», дейди Диёра.
Аввалроқ Диёра Усмонова биринчи оиласи, яъни Алишер Усмоновнинг жиняни томонидан зўравонликка учраганини айтиб берган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: