11:28 | 07.02.24

                       

Амир Темур хиёбони бекатида поезд ишламай қолгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Чилонзор йўналишининг «Ҳамид Олимжон-Амир Темур хиёбони» перегонида ҳаракатланаётган 10-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган. Тошкент метрополитени келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўради.

Ижтимоий тармоқларда «Амир Темур хиёбони бекатида поезд ишламай қолди» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 7 феврал куни соат 08:55 ларда Чилонзор йўналишининг «Ҳамид Олимжон-Амир Темур хиёбони» перегонида ҳаракатланаётган 10-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган. Бунинг оқибатида, ушбу ҳаракат таркиби 3 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Шу сабабли ортдан келаётган 4-сонли ҳаракат таркиби билан тиркамага олинган ҳолда ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон юборилган.

«Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз», дейилади муносабатда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: