15:35 | 27.04.23 319

Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади

«Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз», — деди Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, яқин-яқингача иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари фақат давлат корхоналаридан иборат бўлган.

Ислоҳотлар натижасида олдинлари «ёпиқ» бўлган тармоқларга хусусий инвестициялар фаол кириб келмоқда. Мисол учун, аввал 100 фоиз давлат тармоғи ҳисобланган авиация соҳасида хусусий секторга кенг йўл очилди.

«Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз.

Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан», — деди Президент.

Хабарга кўра, тез ўсиб келаётган IT, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда Ўзбекистон минтақавий хабга айланиб бораётгани ҳам бу йўналишдаги катта имконият.

Бу йил давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш бўйича 14 миллиард долларлик алоҳида дастурлар халқаро молия институтлари кўмагида ишлаб чиқилди. Булар давлат учун муҳим бўлган транспорт, коммунал ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш каби тармоқларни қамраб олади.

Аввалроқ Президент Жаҳон савдо ташкилоти талаблари Ўзбекистондаги ислоҳотлар мазмунига тўла мос келиши ва ушбу ташкилотга тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдорлигини айтганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 217
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 372
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 400
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 218
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 454
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 324