11:03 | 01.11.24
Андижоннинг Асака туманида назоратсиз қолдирилган 1 ёшли қизча ҳожатхонага тушиб кетди.
Андижон вилоятининг Асака туманида ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли қизча қутқариб олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 31 октябрь куни соат 17:33 да туманнинг «Нурафшон» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган. Аниқланишича, уй эгасининг 2023 йилда туғилган қиз фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетган.
Манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизалоқни олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди. Шундан сўнг шифохона юборилган. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши ва шифокорлар назоратида.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: