14:18 | 22.06.24

                       

Андижонда 14 ёшли бола ўзини томдан ташлаб юборди

Андижонда 14 ёшли бола ўзини томдан ташлаб юборди. Аниқланишича, унинг ота-онаси ҳам вафот этган (видео).

Андижонда 14 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум бўлишича, 1 июнь куни соат тахминан 03:30 ларда Андижон шаҳрида яшаган 2008 йилда туғилган вояга етмаган М.К. Андижон шаҳар, «Ўзбегим» маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг том қисмидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган. Бола ҳодиса жойида вафот этган.

Вояга етмаган М.К. ота онаси вафот этганлиги сабабли, бобоси Ш.Н.нинг қарамоғида у билан бирга яшаб келган. У Андижон шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: