21:50 | 08.07.24

                       

Андижонда 26 ёшли йигит пичоқланиб вафот этди

Андижонда 26 ёшли йигит пичоқланиб вафот этди. Жиноятчилар 17 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Андижонда 26 ёшли йигит бир неча кишилар томонидан пичоқланди.

Маълум бўлишича, жамоат жойида бир неча кишилар юриш туриш қоидаларини бузган ҳолда бир йигитга пичоқ кўтариб, уни ўлимига олиб келувчи даражага олиб боришган.

Судда гувоҳлик берганларнинг сўзларига кўра, жиноятчи марҳум йигит билан таниш аёли сабабли жанжаллашган.

«Ўғлим мен билан бирга Россияга борган, ёнимда юрган. 4-5 йил Россияда бирга юрдик. Уйимни ўғлимга ишониб топширган эдим. Ҳамма ишларни ўзи қилар эди», — деди марҳумнинг отаси.

Судда марҳумнинг ота-онаси жиноятчиларга нисбатан оғирроқ жазо беришни сўраган.

«Бир ҳафтадан кейин 26 га кирар эди. Бир ҳафта қолган эди. Меҳнаткаш бола эди. Ҳаммани ҳурматини жойига қўяр эди. Маҳаллада ҳам ўзига яраша ҳурмати бор бола эди», — деб айтди марҳумнинг онаси.

Жиноят ишлари бўйича Андижон туман судида мазкур иш кўриб чиқилган.

Пичоқланган йигит анчагача кўчада қолиб кетган. Унга ёрдам кўрсатилмагани айтилди.

Маълумотларга кўра, жиноятчилар олдиндан марҳум билан келиша олмай, жанжаллашиб юришган. Улар йигитни ўлдиришни олдиндан режа қилишган.

Суд хулосасига кўра, айбланувчиларга Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми «л», «п», бандлари билан 15 йил, 97-модда 2-қисми «р» банди билан 17 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Унга кўра, жиноятчилар 17 йил озодликдан маҳрум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: