9:11 | 11.07.24
Андижонда Тracker зовурга тушиб кетди. Йўловчилардан бири шифохонага ётқизилган (видео).
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати Тrecker зовурга тушиб кетгани юзасидан маълумот берди.
Хабар берилишича, 2024 йил 10 июль куни соат 23:30 ларда, Андижон тумани «Терактаги» МФЙ ҳудудидан ўтган «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 154 км.да, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган У.Ш. ўзининг Тrecker русумли транспорт воситасини бошқариш давомида, тезликни меёридан оширган. Оқибатда, у руль бошқарувини йўқотиб, қатнов қисмидан чиқиб кетиб, зовурга тушиб кетган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, автомашинанинг олди ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган, 2004 йилда туғилган Т.А. тан жароҳати олиб шаҳар шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, хозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.